Статқўм Ўзбекистонда декабрь ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрланганини маълум қилди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг декабрь ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 26 250 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Самарқанд (24 667 сўм), Жиззах (22 333 сўм) вилоятлари жой олган.
Барча ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган: