8 Sentabr 2023, 10:27 Рейтинг

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

Беларусь, Босния ва Ҳерцеговина, Чили давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади. Мазкур индекс кўрсаткичи 2020 йилда — 24,2; 2007 йилда — 15,4; 2014 йилда — 8,3 бўлган.

Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларус, Босния ва Ҳерцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади:

  • Қозоғистон — 24;
  • Россия — 28;
  • Арманистон — 32;
  • Озарбойжон — 36;
  • Украина — 36;
  • Қирғизистон — 40;
  • Тожикистон — 67.

Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Глобал очлик индекс кўрсаткичлари мавжуд бўлмаган мамлакатлар ва баъзи бир юқори даромадли мамлакатлар, аҳолиси кам мамлакатлар ва мустақил бўлмаган ҳудудлар учун ҳисобланмаган.

Машҳур янгиликлар