10 Avgust 2023, 09:25 Рейтинг

Фарғона дон экинларини етиштириш бўйича биринчи ўринни эгаллади

Донли экинлар етиштириш ҳажми 7,3 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Фарғона вилоятида олинган.

Фарғона дон экинларини етиштириш бўйича биринчи ўринни эгаллади

2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 фоизга ошган. Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 фоиздан ошган.

Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 фоиз), Қашқадарё (11,3 фоиз), Андижон (9,0 фоиз), Самарқанд (8,3 фоиз) ва Жиззах (8,2 фоиз) вилоятларида қайд этилган. Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 фоиз) ва Навоий вилоятида (3,6 фоиз) кузатилди.

Машҳур янгиликлар