29 Mart 2024, 10:47 •Oʻzbekiston
Жиззахда маст ҳайдовчи 20 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи айбланувчи тариқасида ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиззах вилояти Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia-2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди.
Қайд этилишича, туманнинг «Эгизбулоқ» маҳалласида 45 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 машинаси билан ҳаракатланиб келиб, йўл четидан кетаётган 20 ёшли Х.М. исмли пиёдани уриб юборган. Сўнгра жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда пиёда оғир тан жароҳати олган. Уни ўша ерда бўлган ҳамкасби шифохонага олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йигит вафот этган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи айбланувчи тариқасида ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди
Soʻnggi yangiliklar
Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11“Toshshahartransxizmat”ga yangi rais tayinlandi
23 Noyabr 2024, 08:2723-noyabr kuni qanday ob-havo boʻlishi maʼlum qilindi
23 Noyabr 2024, 07:24