8 Iyun 2024, 11:59 •Oʻzbekiston
Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ оқибатида юк машиналарига жиддий зарар етган. М-39 автомобил йўли маълум муддатга ёпилиб, тирбандлик юзага келган.
8 июнь куни М-39 автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тўрт юк машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, МАН юк автомобилида кузатилган техник носозликлар туфайли Шаcман самосвалига, сўнг Chevrolet Cobalt ва Equinox автомобилларини Сурхондарё вилоятидаги дилерлик марказига олиб кетаётган автотрейлерга бориб урилган.
Юз берган ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчилари тан жараҳотлари олмаган. Автотрейлерга ортилган 4 дона Chevrolet Cobalt ва 3 дона Equinox автомобиллари техник шикастланган.
Айни пайтда, Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
Soʻnggi yangiliklar
Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11“Toshshahartransxizmat”ga yangi rais tayinlandi
23 Noyabr 2024, 08:2723-noyabr kuni qanday ob-havo boʻlishi maʼlum qilindi
23 Noyabr 2024, 07:24