12 Iyun 2024, 09:55 Ўзбекистон

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Шукуруллаев 2021 йилнинг 28 апрелидан буён вилоят ҳокими ўринбосари лавозимда ишлаб келган Синдор Раҳмонқулов ўрнини эгаллади.

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Шукуруллаев 1991 йилда туғилган. 2012 йилда Ўзбекистон халкаро Ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистратура)ни тамомлаган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Сардор Шукуруллаев 2021 йилнинг 28 апрелидан буён вилоят ҳокими ўринбосари лавозимда ишлаб келган Синдор Раҳмонқулов ўрнини эгаллади.

Машҳур янгиликлар