Жиянини уриб ўлдирган амма иши юзасидан янги маълумотлар очиқланди
Айбланувчининг эри ҳам 3 ойдан бери ўзга юртда ишлаётгани боис яқинларидан бу хабарни эшитган заҳоти ортга қайтган.
Тошкент вилоятида 7 ёшли қизча ўз аммаси томонидан уриб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан янги тафсилотлар эълон қилинди.
Аёл ён қўшнисига кичик жиянини ўзи эмас, балки ўзининг тўнғич қизи калтаклаганини ва шу сабаб у зудлик билан шифохонага жўнаб кетаётганини айтган.
«Телефон қилиб йиғлади. Кеча қайнанамни табриклагани кетганимда Нозима Чаросни урган экан, ҳозир ҳушидан кетиб, жонлантириш бўлимида ётибди, деди. Ўзи урган экан. Энди уни билмасам», — дейди қўшни аёл.
Айбланувчининг эри ҳам 3 ойдан бери ўзга юртда ишлаётгани боис яқинларидан бу хабарни эшитган заҳоти ортга қайтган. «Аёлимнинг аччиғи чиққан пайтда мияси увушади. Бу пайт ҳеч нарсани билмайди», — дейди эри.
Қизалоқ туман марказий шифохонасига калтакланган куннинг эртасига бутун танаси моматалоқ аҳволда ўз аммаси томонидан олиб келинган. Айни пайтда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди Жиззахда даладан эркак мурдаси топилди 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди