21 Iyun 2024, 20:26 Oʻzbekiston

Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди

У меҳнат фаолиятини 2008 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида бошлаган.

Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди

Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ​Жавлонбек Умархўжаев 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилаётган эди.

У меҳнат фаолиятини 2008 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009–2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган.

2018–2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Тошкент-Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган.

2021–2023 йилларда Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Mashhur yangiliklar