«Ўзгидромет» келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 3 июнда ёғингарчилик кутилмайди.
«Ўзгидромет» 3–5 июнь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июнда 19-24 даража, 4–5 июнда 17-22 даража, кундузи 3–4 июнда 30-35 даража, 5 июнда 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 3 июнда ёғингарчилик кутилмайди, 4–5 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 3 июнда ёғингарчилик кутилмайди, 4–5 июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади