8:18 · 13.02.2024 Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди

Ҳужжатга мувофиқ, Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.

Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакултурага нисбатан татбиқ этилмайди.

Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

  • ёйма тўрлар (накидка);
  • икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);
  • махсус тамғаланмаган ва ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;
  • чангакли овлаш воситалари (астрага);
  • электр қармоқ;
  • маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконерлик қуроллари.

Балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.

2022 йил январда «Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди. Қарорга кўра, 2022 йил 15 январдан «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача оширилиши белгиланган.

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади