Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади
Улуғбек Мақсудов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси лавозимида 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётган эди. У бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам бўлган.
![Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/03/wUchTpX2-3h9b7WsXW3nU4XtdeHC4Nwp.jpg)
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонидаги дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Маълум қилинишича, Қироллик расмийлари билан ўтган хайрлашув учрашувларида сўнгги йилларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатлари сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланган.
2022 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига тарихий давлат ташрифи бўлиб ўтган. Давлат раҳбари 2023 йил 19 июл куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан қиролликда бўлган.
Ушбу ташрифлар туфайли қисқа вақт ичида икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларида жадал ривожланган. Бунга Савдо, иқтисод, инвестициялар, фан, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари бўйича Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳукуматлараро комиссиясининг учта йиғилиши ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учта давраси ўтказилгани ҳам ҳисса қўшгани таъкидланган.
Айни пайтда Тошкент шаҳрида Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви, 2025 йилда эса «Марказий Осиё–Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти бўйича давлат раҳбарлари саммитига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
«Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди. Икки мамлакатда Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари иштирокида навбатма-навбат 8 та бизнес-форум ўтказилди. Ўзбекистон – Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг 3 та йиғилиши – Бухоро, Тошкент ва Ар-Риёзда муваффақиятли ўтказилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Саудия Арабистонининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестицияси 30 млрд доллардан ортиқни ташкил этади. 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган 3-Тошкент халқаро инвестиция форумида Саудия Арабистони бизнесининг фаол иштироки кутилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди Ўзбекистонда Мўғулистон элчиси иш бошлади Самарқанд ва Мадрид ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилиши мумкин Саудия Арабистони хайрия маркази Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил этилади
Soʻnggi yangiliklar
![Samarqandda Nexia-2 urib yuborgan bola halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/O6fl5xCrpHqdJ0kvuJrM9eITcFv2tN81-300x160.jpg)
![Fargʻonada fuqaro IIB xonasida hushini yoʻqotib, reanimatsiyaga yotqizildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-17.29.57-300x200.jpg)
![Talablarni toʻliq bajarmagani uchun 90 ming abituriyent arizasi rad etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-16.32.24-300x200.jpg)
![Oʻzbekistonda xorijiy siyosiy partiyalar faoliyati taqiqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-15.14.09-300x200.jpg)
![4 ta tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi lavozimidan ozod etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/n0wSbiRazHnFRdTU6cI_uZJ0wefF3zaj-300x200.jpg)
![“Ayritom” chegara bojxona postida qariyb 8 kg giyohvand modda toʻxtatib qolindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/UjvatEir9KZFY7OJx0_PEaOjCi1SFmf-300x185.jpg)
![Navoiyda 8 yoshli qiz mashina bosib ketishi oqibatida halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/J6961K17201589061364_b-300x200.jpg)
![Samarqandda katta pul evaziga ikki kishini AQSHga yubormoqchi boʻlgan shaxs ushlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/pGss4u8U-cKQB67mw8mlz5O3ncLevmrX-300x183.jpg)