4 Aprel 2024, 17:07 •Oʻzbekiston
Ўзбекистоннинг Кореядаги Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди
Мазкур Савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи «шоу-рум» очиш ҳам режалаштирилган.
«Made in Uzbekistan» белгиси остида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Корея Республикасига экспортини ошириш мақсадида 29 март куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди.
Савдо уйи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкил этилган ташкилотлар реестрига ҚК-А/1096-сон билан киритилди.
Мазкур Савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи «шоу-рум» очиш ҳам режалаштирилган. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг турли маҳсулоталари кенг ассортименти – озиқ-овқат, мева-сабзавот, тўқимачилик-текстиль, ипак, кимё, кулолчилик маҳсулотлари ҳамда заргарлик буюмлари намойиш этилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Лондонда Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутилмоқда Ўзбекистон–Вьетнам қўшма савдо уйи очилади
Soʻnggi yangiliklar
Toshkentda mashinalar ustiga daraxt shoxi quladi
27 Noyabr 2024, 14:17Rossiyada ota-ona qarovisiz qolgan uch nafar bola O‘zbekistonga qaytarildi
27 Noyabr 2024, 13:32To‘lov terminallariga MSS-kodlar biriktiriladi
27 Noyabr 2024, 12:57Toshkent viloyatida uyida pirotexnika vositalarini saqlab kelgan shaxs ushlandi
27 Noyabr 2024, 12:20Xalqaro terrorchilik tashkilotiga qoʻshilmoqchi boʻlgan 17 nafar shaxs ushlandi
27 Noyabr 2024, 11:38Bukmekerlik xizmatlarini targʻib qiluvchi 30 ga yaqin veb-sayt bloklandi
27 Noyabr 2024, 11:05Andijon va Navoiyda “prava” olib berishni vaʼda qilganlar ushlandi
27 Noyabr 2024, 10:28Toshkentda sodir bo‘lgan YTHda yuk mashinasi haydovchisi vafot etdi
27 Noyabr 2024, 09:39