23 Fevral 2024, 12:02 Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади

Лойиҳаларни амалга ошириш учун парламент ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантлари эълон қилиб борилади.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади

2024 йил охирига қадар Тошкент, Нукус шаҳарлари ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида талабдан келиб чиқиб, оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи камида битта ҳоспис ташкил этилади.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурини тасдиқлаган фармонида кўзда тутилган. Ҳосписларни ташкил этишга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари масъул этиб белгиланди.

Ҳосписларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятига доимий кўмаклашиш лойиҳалари учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб борилади.

Машҳур янгиликлар