Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 апрель куни ёмғир ёғади
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
«Ўзгидромет» 5 апрель, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 7-12 даража бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади