17:57 · 17.11.2023 Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Янги Нафас югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ташкиллаштирилмоқда.

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Янги Нафас югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида мамлакат тарихининг энг муҳим саналаридан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.

Байроқ куни муносабати билан Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 16 шаҳрида ўтказилади. Мамлакатимизнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси Humo Arena спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 км ни ташкил қилади.

«Ўзбекистонда оммавий спорт ва юқори натижаларга эришиш учун фаол платформа яратилган. Бир кун аввал қитъамизнинг энг кучли югурувчилари ўртасида ўтказилган ярим марафон бўйича энг нуфузли Осиё чемпионатида спортчиларимиз кумуш медални қўлга киритди. Спортчиларимиз эришаётган юксак натижа мамлакатимиз раҳбарияти, спорт марафонлари ва оммавий югуриш мусобақасларининг ташкилотчилари, югуриш клублари ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир», — деди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев.

Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023 йилда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Барча шаҳарларда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бир вақтда, эрталаб соат 07:30 да бошланади. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, Байроқ кунини спорт югуриш муҳитида нишонлаш ҳамжиҳатлик ва дўстлик кайфиятини яратади ва унда ёш чекловларидан қатъи назар, бутун оилалар ҳам иштирок эта олади. Ёш иштирокчилар учун тавсия этилган ёш: 9 ёш.

3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича ғолиблар 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдан 55 ёшгача ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар ўртасида ёш тоифалари бўйича аниқланади ҳамда оммавий югуриш мусобақасининг энг ёш ва энг кекса иштирокчилари ҳам алоҳида совғалар билан тақдирланади. Югурувчилар «Абсолют» ва «Ҳаваскор» тоифаларида совринлар учун кураш олиб боради.

Шунингдек, имконияти чекланган иштирокчилар учун ҳам махсус номинациялар ажратилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ҳам қўшилиб, улар учун ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида энг яхши натижалар учун махсус номинациялар белгилаб берилган.

Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:

  • 1-ўрин учун — 3 000 000 сўм;
  • 2-ўрин учун — 2 000 000 сўм;
  • 3-ўрин учун -1 000 000 сўм

Тошкентда ғолиблар тақдирланиши 19 ноябрь куни, соат 11:00 да «Пахтакор» спорт мажмуаси Енгил атлетика федерацияси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади. Вилоятларда пул мукофоти Ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС