23 Aprel 2024, 08:50 Ўзбекистон

Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди. Спортчилар 27−28 апрель кунлари Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.

Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медаль олди

12−21 апрель кунлари Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Миллий олимпия қўмитаси унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берди.

Олтин медаль:

  • Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмирлар)

Кумуш медаль:

  • Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

Бронза медаль:

  • Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
  • Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар).

Бу ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчилар 27−28 апрель кунлари БААнин

Машҳур янгиликлар