Ўзбекистондан Кореяга яна бир авиакомпания илк парвозни амалга оширди
13-15 июнь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея саммити бўлиб ўтганди.
17 июнь куни Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент – Инчон – Тошкент йўналиши бўйича илк мунтазам парвозини амалга оширди.
Эндиликда Qanot Sharq авиакомпанияси ҳафтасига икки маротаба (душанба/пайшанба) мунтазам йўловчи қатнов рейсларини амалга оширади.
100 йўловчидан иборат Airbus A-321 самолёти маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Инчон халқаро аэропортга келиб қўнди. Мазкур авиакомпания хизматларидан фойдаланган жанубий кореялик йўловчилар парвоздан мамнун эканликларини ва мавжуд авиакомпаниялар сафининг кенгайиши Ўзбекистонга туристлар сонининг ортишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Ҳозирги кунда Тошкент–Инчон–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтасига 11 рейс (Uzbekistan Airways – 7 та ва Asiana Airlines – 4 та) амалга оширилиб келинмоқда. 13-15 июнь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея саммити бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Qanot Sharq aviakompaniyasi Rossiyaga parvozlarni vaqtinchalik bekor qildi Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда