10:36 · 24.11.2023 Ўзбекистон

Ўзбекистонда «Яшил тўлов» платформаси жорий қилинади

2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда «яшил белбоғ»лар барпо этилади.

Ўзбекистонда «Яшил тўлов» платформаси жорий қилинади

«Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда давлат буджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ буджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бунда, аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади. «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.

Фармонга мувофиқ, автомобиль, темирйўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) «яшил боғлар» ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.

Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «яшил боғ» барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Ҳар йили «Энг яшил маҳалла» танлови ўтказилиб, натижалар бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, «яшил жамоат парки»ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб берилади;
  • ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобил харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади.

2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи «Яшил тўлов» платформаси жорий қилинади. 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда «яшил белбоғ»лар барпо этилади.

Кувайт Ўзбекистонда тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди
Кувайт Ўзбекистонда тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди
Ипакчилик қўмитасининг айрим вазифа ва функциялари бошқа ташкилотларга ўтказилади
Ипакчилик қўмитасининг айрим вазифа ва функциялари бошқа ташкилотларга ўтказилади
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 083/h шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 083/h шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди
Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди
Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди
«Док-1 Макс» иши: ҳиндистонлик мутахассис 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди
«Док-1 Макс» иши: ҳиндистонлик мутахассис 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади
Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади
Ўзбекистонда 2,7 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланади
Ўзбекистонда 2,7 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади
Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангаронга ҳоким бўлди
Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангаронга ҳоким бўлди
UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди
UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди
Жиззахда фуқаро тегишли ҳужжатсиз пневматик қурол олиб юргани аниқланди
Жиззахда фуқаро тегишли ҳужжатсиз пневматик қурол олиб юргани аниқланди
Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади
Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади
Тошкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобусда ёнғин чиқди
Тошкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобусда ёнғин чиқди
Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди
Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди
Тошкентда Орландо автомашинасида ёнғин содир бўлди
Тошкентда Орландо автомашинасида ёнғин содир бўлди
Бухоронинг иккита кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади
Бухоронинг иккита кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади