17 May 2024, 08:07 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади

«Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак», — деди президент.

Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади

Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Тирик тарих» туркум фильмларини яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни 1972 йилда ташкил этилган Ўзбекистон кино санъати музейи кўчирилган Киночилар саройига (собиқ «Панорама» кинотеатри) ташриф буюрди.

У ерда бўлиб ўтган йиғилишда «Тирик тарих» лойиҳаси 2024−2030 йилларга мўлжаллангани, у энг қадимги ўтмишдан тортиб, яқин тарихгача бўлган катта даврни қамраб олган стратегик дастур экани таъкидланди.

Яратиладиган фильмларнинг мавзулари ранг-баранг ва кенг бўлади. Жумладан, милоддан аввалги VI асрда яшаган миллий қаҳрамон Широқ ҳақида, миллий давлатчилик арбори Алп Эр Тўнга, саркарда Амир Темур ва темурийлар ҳақида, шу пайтгача етарли ўрганилмаган шайбонийлар ҳақида, қорақалпоқ шоири Ажиниёз ва бошқа машҳур адиблар ҳақида, буюк алломалар ва миллий истиқлол курашчилари ҳақида фильмлар ишлаб чиқарилади.

Лойиҳага маҳаллий киноижодкорлар билан бир қаторда Испания, Германия, Венгрия, Россия, Беларусь, Туркия, Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон каби давлатлардан ҳамкорлар жалб этилади.

«Албатта, бу дастур ва ғояларни амалга ошириш учун кўп моддий имконият талаб этилишини, юзлаб истеъдодли мутахассислар зарурлигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Қанчалик қийин бўлмасин, биз том маънодаги улкан, тарихий бу лойиҳанинг молиявий масалаларини ҳал қиламиз. Нега деганда, ушбу дастур шонли ўтмишимизни чуқур англаб, шу асосда келажакка ишонч билан дадил қадам қўйишга, ёшларни чинакам ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаб, Учинчи Ренессансни барпо этишга катта туртки бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак», — деди президент.

Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Чтобы давление всегда было 120\80, прекратите добавлять в еду...
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Этот танец невесты оставит вас без слов! Пересмотрела 10 раз!
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Природный "убийца" диабета: сахар не поднимается выше 4,6 ммоль/л
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Галкин и Пугачева станцевали зажигательный танец на Кипре
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Девушка из г Колумбус опозорилась на всю Беларусь! Видео ошеломит
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Вот, что излечит ваши запястья даже в 75 лет! Нужно взять...
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Паразиты и глисты вылезут комом, если добавить в воду 5%-ый...
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Танец на выпускном взорвал сеть: смотреть без детей
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Танец выпускников взорвал интернет: Смотреть до конца!
Реклама
  • ИП Попов А.П.
  • ИНН: 602715631406
Видео с выпускного "убило" всех родителей: кто это заснял?!

Mashhur yangiliklar