18 Aprel 2024, 11:25 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади

Президент бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сейсмик хавф мониторинги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қурилишда давлат назорати сифатини кучайтириш, аҳолини зилзилага тайёрлаш ва янги кўп қаватли биноларни актив сейсмик ҳимолаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади

Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, «сўнгги йилларда дунёда аҳоли ҳаёти ва мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларига жиддий таъсир кўрсатувчи зилзилалар сони ортиб бормоқда».

Шу боис «сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини доимий такомиллаштириб бориш доирасида мавжуд ва қурилаётган бино-иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш, зилзилани прогнозлаш, мониторинг қилиш ҳамда унга тайёргарлик кўришда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро алоқаларини кучайтириш муҳим».

Mashhur yangiliklar