16:46 · 12.02.2024 Ўзбекистон

Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади

Ипакчилик институти ҳузурида иккита наслли уруғлик станцияси ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.

Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда 2025 йилдан пилла нархини давлат белгилаши амалиётидан воз кечилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда президент ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади. Ветнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилади.

Бунинг учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади.

  • Биринчи босқичда 2024 йилда пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.
  • Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.

Пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди. Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилади. Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 миллион янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда

Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди

Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди

Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин

Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади

Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади