28 Iyun 2024, 18:45 Ўзбекистон

Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади

Улар оёққа туриб олгунга қадар уйда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади

Ўзбекистонда оғир шароитга тушиб қолган қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади. Бу ҳақда 28 июнь куни Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати соҳаси бўйича ўтказган йиғилишида маълум қилди.

Президент бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилишини таъкидлади.

Хусусан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, 3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Машҳур янгиликлар