Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилмоқда
Давлат олий таълим муассасалари ўқув режалари, ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви самарали ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш, ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этиш ваколатлари берилмоқда. Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари ўқув режалари, ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасида таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитацияси, шунингдек, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги механизмларини жорий этиш, таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланиши ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Бундан ташқари, «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунларга давлат таълим стандартининг нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан мажбурий бажарилиши лозимлиги белгиланмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан таълим ташкилотларини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатлари аниқ белгиланади, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмлар янада мустаҳкамланади.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonda Yaponiya bilan hamkorlikda xalqaro universitet ochiladi O‘zbekistondagi OTMda ko‘proq qaysi davlat fuqarolari o‘qiyotgani aytildi To‘lov-kontraktni to‘lash muddati uzaytirildi Magistraturaga qo‘shimcha qabul uchun ruxsat berildi Qoraqalpog‘istonda OTMga ishga kiritish evaziga 1,8 ming dollar olganlar ushlandi