1 Aprel 2024, 17:24 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилди

Биринчи чоракда истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 2 мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилди.

Ўзбекистонда мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилди

Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани маълум бўлди.

«Ўзэнергоинспекция» томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат табирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 821 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 979 таси электр энергияси, 842 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди.

Mashhur yangiliklar