8:17 · 12.02.2024 Ўзбекистон

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

Университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетлари профессорлари ҳамкорлик учун жалб этилади.

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети — Green University’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

10 февраль куни Тадбирда IUCN бош директори Гретел Агилар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

«Ўзбекистон ҳукуматини экологик етакчилик ва таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик минтақавий ташаббус — Central Asian Green University очилиши билан табриклаймиз. Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади», — деган маросимда нутқ сўзлаган Гретел Агилар.

Университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, Hub and Spoke тамойили асосида фаолият олиб боради. Ушбу модель стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка, яхлит ўқув тизимини яратишга, ресурсларни оптималлаштиришга, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади, шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради.

Ҳозирги кунда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг турли профессорларини фаол жалб этмоқда. Университетда талабаларнинг билим олиши учун сўнгги технологиялар билан жиҳозланган хоналар, кенг кутубхона, дарсдан ташқари вақтда шуғулланиш учун спорт зали ва бошқа қулайликлар яратилган.

Маълумот учун, Green University президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган.

Мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади