30 Aprel 2024, 16:44 Ўзбекистон

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди

Тошкентда улар бинонинг майдони ва қаватлар сонига қараб 1 кв метр учун 1147 сўмдан 1829 сўмгача бўлади. Уй бошқаруви компаниялари кўрсатиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.

Бу қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокировнинг 15 апрелдаги буйруғида келтириб ўтилган. Энг кам мажбурий бадалларни жорий этиш президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 23 августдаги (ПҚ-278) қарорида кўзда тутилган.

Тўловлар бинодаги қаватлар сонига боғлиқ. Масалан, Тошкент шаҳрида коммуникациялари мавжуд бўлган икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм, 3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм, 4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм, лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм, лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм, 7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм, 8 қаватли учун 1701−1707 сўм, 9 қаватли учун 1700−1706 сўм, 10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.

Самарқанд вилоятида энг кам мажбурий тўловлар 1018 сўмдан 1712 сўмгача, Тошкент вилоятида 996 сўмдан 1707 сўмгача ўзгариб туради. Бошқа ҳудудлар учун суммалар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғида кўрсатилган.

Машҳур янгиликлар