2 Aprel 2024, 14:23 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун йиллик тўлов миқдори маълум қилинди

2023 йилда фуқароларнинг барча турдаги пенсиялари учун 53 триллион 596 миллиард сўм йўналтирилган.

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун йиллик тўлов миқдори маълум қилинди

Мамлакатда 2023 йилда давлат бюджетидан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун қанча маблағ сарфлангани очиқланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборотига кўра, ўтган йили иш ҳақи ва пенсия учун тўловлар миқдори 2022 йилдагидан сезиларли ортган. Хусусан, давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар иш ҳақи учун бюджетдан жами 93 триллион сўм тўлаб берилган. 2022 йилда бу рақам 78,9 триллион сўм бўлган.

2023 йилда фуқароларнинг барча турдаги пенсиялари учун 53 триллион 596 миллиард сўм йўналтирилган. Таққослаш учун, 2022 йилдаги жами кўрсаткич 44,9 триллион сўмни ташкил этган. Давлат бюджети ҳисобидан ижтимоий нафақалар учун йил давомида 21,7 триллион сўм сарфланган. 2022 йилда бу йўналишга 20,3 триллион сўм ажратилган.

Mashhur yangiliklar