23 Fevral 2024, 22:40 Ўзбекистон

Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади

Бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари ва стажировкалар ташкил этилади.

Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга қаратилган давлат дастури тўғрисидаги президент фармонига кўра, 1 мартдан «Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи» дастури жорий этилади.

Ҳужжатга мувофиқ, «ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтириш амалиёти йўлга қўйилади. Шунингдек, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича «Устоз» махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олиниши таъминланади.

Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун «Қизлар академияси» платформаси ишга туширилади ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади. Фармоннинг мазкур банди тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги белгиланган.

Машҳур янгиликлар