19 Iyun 2024, 17:19 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди

Тошкент вақти билан 17:09 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган.

Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан 17:09 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
  • Чуст туманида 2 балл, 59 км.

Mashhur yangiliklar