1 Aprel 2024, 16:05 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда «Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда «Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагилар билан асосланади:

ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, экофаоллар ва жамоатчилик экология назоратчиларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ой 100 тадан велосипед бериш;

ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган ходимлар учун «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ўтказиш ҳамда улардан 100 нафарининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган бир нафардан фарзанди ёки неварасига тўлов-контракт суммасини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисмини) Экология жамғармаси ҳисобидан тўлаб бериш. Бунда, талабаларга келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилишини назарда тутиш;
«Энг тоза маҳалла» танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлганларни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Президент фармони бандларида белгиланган экология, санитар тозалаш корхоналари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарнинг ишчи хизматчилари ва экофаоллар, шунингдек, республика ҳудудидаги маҳаллаларида ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун маблағларни ўтказиб бериш мақсадида ўтказиладиган танловлар «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси», «Энг тоза маҳалла» ва 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотларини бериш тартиби белгиланмоқда.

Mashhur yangiliklar