29 May 2024, 14:59 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади

Тизимда меҳнат қилаётган мингдан ортиқ ходимнинг IT соҳасидаги билим ва малакалари оширилади. 20 нафар ходим халқаро таълим платформалари орқали ўқитилади.

Ўзбекистонда экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади

Ўзбекистондаги экологик вазиятни баҳолаш ва прогноз қилиш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади.

Унинг билдиришича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва тизим ташкилотларида рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйича 200 га яқин видеокамералар ўрнатилиб, вазирликнинг ситуацион марказида доимий назорати йўлга қўйилди.

Экологияга оид масалаларни кенг ёритиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида «Экология портали» ахборот тизими gov.uz.eco веб-сайти ишга туширилди.

Янги экилган дарахт ва буталарни мониторинг қилиш, ноқонуний кесилишининг олдини олиш мақсадида «Яшил макон» ягона электрон ахборот тизими yashilmakon.eco яратилди.

Келгусида экология соҳасида хизматларни сифатли олиб бориш мақсадида вазиятлар маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона геоахборот маълумотлар базасини юритиш учун мониторинг тизими ишга туширилади.

Вазирликнинг мавжуд йўналишларини рақамлаштиришда жами 8 та ахборот тизими жорий этилади. Электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида вазирлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари аҳоли учун соддалаштирилади.

Мавзуга оид хабарлар:

Mashhur yangiliklar