Ўзбекистонда дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди
Айрим шахсларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
Шу билан бирга, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди.
Шунингдек, рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди.
Бундан ташқари, импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунга юридик шахсларга ИВ рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид хабарлар:
Retseptsiz beriladigan dorilar va tibbiy texnika narxiga nisbatan cheklovlar olib tashlanadi Ўзбекистон ҳудудларида кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилиши олди олинди Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона ходими ушланди Учта вилоятда кучли дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди