3 May 2024, 10:29 •Oʻzbekiston
Ўзбекистонда бир ойда энергиядан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 600 та иш расмийлаштирилди
Ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатларнинг 354 таси электр энергияси, 246 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда бир ойда энергия ресурсларидан фойдаланишда қоидаларини бузиш билан боғлиқ 600 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 600 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатларнинг 354 таси электр энергияси, 246 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди. Назорат тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди Ўзбекистонда мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилди «Ўзэнергоинспекция» кўрсатмаларини бажармаган 500 дан ортиқ масъулга маъмурий иш расмийлаштирилди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22