20 Mart 2024, 09:56 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда бир йилда аҳолига қанча кўмир етказиб берилгани айтилди

Унга кўра, кўмир қазиб чиқариш 5 836 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6 фоиз бажарилди.

Ўзбекистонда бир йилда аҳолига қанча кўмир етказиб берилгани айтилди

Ўзбекистонда 2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 миллион куб метр (прогнозга нисбатан 89,4 фоиз) кон устини очиш ишлари бажарилди.

Хабар берилишича, АОКАда «Ўзбеккўмир» АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолият якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, кўмир қазиб чиқариш 5 836 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6 фоиз бажарилди.

Истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказиб берилди, прогнозга нисбатан 102,6 фоиз (5 257,5 минг тонна) бажарилди. Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 469,1 миллиард сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100 фоизни ташкил қилди.

Ишлаб чиқариш таққослама нархларда 1 313,6 миллиард сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 101,7 фоизга бажарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз. 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 750,7 минг тонна, шундан аҳолига 1 175,9 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 574,8 минг тонна, шундан, тўғридан тўғри бюджет ташкилотларига 346,2 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 228,6 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган.

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолига 1 миллион 102,4 минг тонна (95 фоиз), бюджет ташкилотларига жами 569,4 минг тонна (99 фоиз), шундан тўғридан тўғри бюджет ташкилотларига 349,2 минг тонна (100 фоиз), давлат хусусий шериклик (ДХШ) асосида иситиш тизимларини бошқариш учун жалб қилинган тадбиркорлик субъектларига 220,2 минг тонна (96 фоиз) маҳаллий кўмир ортиб юборилди.

Mashhur yangiliklar