25 Yanvar 2023, 19:22 Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан исиши маълум бўлди

Республиканинг жанубий ҳудудларида ҳарорат +10 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан исиши маълум бўлди

Ўзбекистон бўйлаб 28—29 январь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади.

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, январь охирида республика жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +10 даражагача кўтарилади.

Мазкур кунлари шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кутилади.

Харита: Telegram / @uzb_meteo

Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу харитада узоқ давом этган совуқ антитциклонлар сериясининг республикадан чекинаётганини кўриш мумкин.

Машҳур янгиликлар