19:31 · 12.02.2024 Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кескин пасаяди

Ҳарорат 13 февраль куни кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кескин пасаяди

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 12—15 февраль кунлари февраль ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ҳарорат 12–13 февраль кунлари кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади. 14–15 февралда бундан ҳам юқори — кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-24 даража илиқ бўлади. Қайд этилишича, бундай ҳарорат фони февраль ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.

Қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 февраль куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даражагача пасаяди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15–16 февралда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор. Тошкентда 12–16 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12–13 февралда кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, 14–15 февралда кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади