Ўзбекистонда 2025 йилдан ташқи интернет канали монополияси бекор қилинади
«Ўзбектелеком»нинг ташқи интернет канали бўйича монополиясини 2020 йилдаёқ бекор қилиш режалаштирилганди.
2025 йилдан Ўзбекистонда фаолият юритадиган, мобил ёки симли телекоммуникация тармоқларига эга телекоммуникация операторларига синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.
Бу президентнинг 4 май куни ЎзАда эълон қилинган фармонида назарда тутилган. Шунингдек, қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 сентябргача қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябргача ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро Интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид хабарлар:
UFC 375 million dollar jarimaga tortildi Oʻzbekiston mobil internet tezligi reytingida 12 pogʻona yuqoriladi Давлат монополияларининг хусусий монополияга айланиши риски бор — Фаррух Карабаев