1 Mart 2024, 19:49 Ўзбекистон

Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин

Корея Республикаси томони Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мутахассисларини Жанубий Кореяда сунъий интеллект ва IТ- соҳаларида тайёрлаш масаласида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин

Ўзбекистон элчихонасида Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ҳамда Кёнгбук Миллий университети масъул ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги билан жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллект ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда кенг кўламли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада фаоллаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Жанубий Кореянинг сунъий интеллект ва ахборотдан фойдаланиш бўйича тажрибасини чуқур ва батафсил ўрганиш, жиноятчиликка қарши курашда технологиялар, шунингдек, ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг март ойи Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Машҳур янгиликлар