Ўзбекистон ва Латвия ўртасида янги юк самолётлари қатнови йўлга қўйилади
Шу йил июнь ойи охири — июль ойи бошида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида биринчи юк ҳаво қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш доирасида Fly Khiva маҳаллий авиакомпанияси бош директори Дилшод Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Латвияга ташрифи ташкил этилди.
Тегишли вазирлик ва идораларда, шунингдек, Рига аэропортида халқаро ҳавода юк ташиш департаменти раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Латвия томони мамлакатлар ўртасида юк ташиш алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар Болтиқбўйининг бошқа йирик шаҳарларига кенгайтирилган ҳолда Ўзбекистон–Латвия йўналиши бўйича халқаро юк ҳаво ташувларини йўлга қўйиш масаласини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.
Янги ҳаво қатнови Ўзбекистондан Латвия ҳамда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига мева-сабзавот, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишда муҳим йўналишга айланади.
Мавзуга оид хабарлар:
Latviya prezidenti velosipeddan yiqilib qo‘lini sindirib oldi Ўзбекистон элчиси Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади Латвия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда