Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга ошди
Мулоқот чоғида халқларни бир-бирига яқинлаштиришда маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга эътибор қаратилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 8 апрель куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан меҳмон бўлиб турган Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
2023 йилда товар айирбошлаш 23 фоизга ошди. Мулоқот чоғида иккала давлат ҳам ўзидаги бор салоҳият ва имкониятни ишга солиш, транспорт-логистика, банк-молия, туризм каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида халқларни бир-бирига яқинлаштиришда маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Грузия халқларини анъанавий мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туриши, маданий тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши руҳи ва анъаналари жиҳатидан жуда яқин халқлар муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Икки мамлакат ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун парламентлар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, бу жараёнда парламентлараро дўстлик гуруҳларининг мувофиқлаштирувчи сифатидаги ролини янада оширишга эътибор қаратилди. Учрашувда гендер тенглик, ҳудудлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekiston va Gruziya hamkorligida qo‘shma filmlar yaratiladi