23 Fevral 2024, 17:43 Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

Теҳрон шаҳрида Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга кўтариш йўналишлари келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

Мамлакатнинг Теҳрондаги элчиси Фариддин Насриев Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси Мусо Оғаи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Эрон савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида кооперацион алоқаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мусо Оғаи икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси мавжуд салоҳиятга жавоб бермаслигини ва ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар борлигини қайд этди. Бу йўналишда Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилинди.

«Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик, энергетика, тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва бошқа қатор муҳим соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш учун эронлик инвестор ва компанияларни жалб этишда кўмак кўрсатишга тайёр», – деди у.

Машҳур янгиликлар