1 Mart 2024, 19:16 Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

Томонлар афғон масалалари бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттириш ва қўшни мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

ТИВда ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича ташқи ва кўп томонлама алоқалар департаменти бошлиғи Никола Ригини бошчилигидаги делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар Афғонистондаги вазият билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Британия ТИВ вакиллари Тошкент ва Лондоннинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича умумий қарашлари ва ёндашувлари ўхшаш эканлигини таъкидлади. Томонлар афғон масалалари бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттириш ва қўшни мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Машҳур янгиликлар