12 Aprel 2024, 15:48 Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Беларус ТИВ ўртасида маслаҳатлашувлар дастури имзоланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11–12 апрель кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.

Ўзбекистон ва Беларус ТИВ ўртасида маслаҳатлашувлар дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди.

Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олди.

Музокаралар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган маслаҳатлашувлар дастури имзоланди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11–12 апрель кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.

Машҳур янгиликлар