Ўзбекистон учун ҳаж квотаси қанча экани маълум бўлди
23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та халқаро аэропорти орқали зиёратчилар Мадина шаҳрига юборилади.
Ўзбекистон учун 2024 йилги ҳаж квотаси худди ўтган йилгидек 15 мингта қилиб белгиланган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълумот берди.
Қайд қилинишича, 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали зиёратчиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.
Таъкидланишича, зиёратчилар Мадина ва Макка шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун юқори малакали шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. Саудия Арабистони қироллиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар — умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслиги хабарда эслатиб ўтилган.
Мавзуга оид хабарлар:
2024/2025-o‘quv yili uchun davlat granti bo‘yicha qabul kvotalari tasdiqlandi Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди ДХХ Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди Тошкент ва Қўқонда Ҳажга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди ДХХ Ҳажга юборишни ваъда қилган сайёҳлик фирмалари ходимларини қўлга олди