Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради
Биринчи давлат билан тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотларига божларни пасайтириш, иккинчиси билан транспорт, рақамлаштириш ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари ўтган ҳафта Туркияга амалга оширган расмий ташрифи якунида Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув якунлари бўйича 10,1 миллиард долларга тенг 158 та янги лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар саноат, энергетика, тоғ-кон ва геология, транспорт, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини қамраб олган.
Йиғилишда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги Имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, ҳунармандчилик маҳсулотларига тариф ва бож ставкаларини камайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини очиш режалаштирилган.
Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимини жорий қилиш, халқаро стандартларга мос ўзбек-турк Уруғчилик тест марказини очиш мўлжалланган. Президент Туркиянинг йирик компаниялари билан истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид хабарлар:
Кувайт Ўзбекистонда саноат йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда Фарғонада Хитой саноат парки ташкил этилади