28 May 2024, 13:16 Oʻzbekiston

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган Италия—Марказий Осиё форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Италияга ташрифи бошланади.

«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28–29 май кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлади», — деб ёзди ТИВ раҳбари матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram каналида.

Ташриф давомида Италия—Марказий Осиё форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари 20-21 май кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.

Mashhur yangiliklar