11:11 · 21.11.2023 Ўзбекистон

Ўзбекистон Мусулмон оқсоқоллар кенгаши билан ҳамкорликни фаоллаштиради

Сенати раиси Танзила Норбоева Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон Мусулмон оқсоқоллар кенгаши билан ҳамкорликни фаоллаштиради

Мусулмон оқсоқоллар кенгаши билан кенг кўламли алоқаларни мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик ҳамда анъанавий ислом қадриятларини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида мамлакатда президент бошчилигида маърифат ва диний бағрикенглик масалаларига алоҳида эътибор берилаётгани, сўнгги етти йилда соҳа бўйича 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани айтиб ўтилди.

Ўзбекистоннинг миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни ўрнатиш сиёсати Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга тўла мос келиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, республикада Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудлардаги вакилликлари, 3 та олий ва 10 та ўрта махсус таълим муассасаси ҳамда 16 та конфессияга тегишли 2300 дан ортиқ диний ташкилот фаолият юритмоқда.

Муҳаммад Абдусалом Ўзбекистон президентининг БМТ Бош ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси халқаро майдонда ҳам эътироф этилаётгани, ҳужжат мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга туртки бўлганига алоҳида тўхталди.

Ўзбекистоннинг бутун дунё мусулмонлари учун жуда катта аҳамиятга молик экани, ушбу юртдан етишиб чиққан олимлар нафақат мусулмон оламига, балки бутун дунё учун ҳам катта илмий мерос қолдиргани таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш, делегациялар ташрифларини амалга ошириш, биргаликда турли илмий ва амалий тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС