11 Iyun 2024, 13:12 Oʻzbekiston

Ўзбекистон МДҲда суд-экспертлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Битим 2023 йил 13 октябр куни Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Ўзбекистон МДҲда суд-экспертлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган. Адлия вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Mashhur yangiliklar