17:14 · 18.11.2023 Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси Буюк Британиядаги миссиясини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол департаменти директори Виктория Басбига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ўзбекистон элчиси Буюк Британиядаги миссиясини бажаришга киришди

«Дунё» хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, халқнинг бой тарихий-маданий мероси, шунингдек, Ўзбекистон – Буюк Британия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Виктория Басби Британия томонининг Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси 14 ноябр куни Буюк Британия пойтахтига етиб борди. У 2018 йилдан буён мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди. Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон ТИВнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги университет) тамомлаган.

Ташқи сиёсат идорасидаги фаолиятини 2000 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Шундан кейин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасини бошқарган. Франциядаги элчи, шунингдек, Италия ва Португалиядаги ўриндошлик асосидаги элчи лавозимида фаолият кўрсатган. Равшан Усманов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнига тайинланди.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди

Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди

Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди

Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди

Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди

Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС