12 Aprel 2024, 17:14 Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада 3-ўринни эгаллади

Россиядаги армия ўйинларида қатнашган жамоа аъзолари «Тошкент» халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада 3-ўринни эгаллади

12 апрель куни «Тошкент» халқаро аэропортида 2024 йилги Халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Саян юриши» мусобақасида иштирок этган ҳарбийлар кутиб олинди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги масъуллари нутқ сўзлаб, ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда вазирлик жамоаси ғалабалар церийаси билан иштирок этиб келаётганини таъкидлаб ўтди.

Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган ва Халқаро армия ўйинларини бошлаб берган мазкур мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон улар орасида кучли учталикдан ўрин олди.

Совуқ иқлим, ноқулай об-ҳаволи тоғ ҳудудларида 50 км масофани босиб ўтиш давомида жамоалар 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни юксак жанговар маҳорат билан бажаришди. Янгиланган жамоа учун тўсиқларни енгиб ўтди.

Россия Федерацияси, Хитой, Эрон каби кучли давлат жамоалари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ҳарбий оркестр садолари остида медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Машҳур янгиликлар